Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги беш йилда ўқитувчилар сони қанчага кўпайгани маълум бўлди

Сўнгги беш йилда ўқитувчилар сони қанчага кўпайгани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.

Маълумот учун, 2023/2024 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг