Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги соатлар ичида фақат учта ҳудудда коронавирус ҳолати қайд этилди

Сўнгги соатлар ичида фақат учта ҳудудда коронавирус ҳолати қайд этилди

Фото: «Golos.ua»

2020 йил 24 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 966 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 359 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 60 нафар, Жиззах вилоятида 28 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида ҳам 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 441 (+609) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3078 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг