Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Совуқда қулоғидан айрилган» ҳайдовчи видеоси юзасидан изоҳ берилди

«Совуқда қулоғидан айрилган» ҳайдовчи видеоси юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда йўлда изғиринда қолиб кетган ҳайдовчи видеомурожаати тарқалди. У автомобилида носозлик бўлгани сабаб йўлда қолиб кетган ва музлаб қолган. Маълум бўлишича, видео Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида олинган.

Видео муаллифининг айтишича, у автоносозлик туфайли Қарағанда вилоятининг Батик қишлоғига боролмасдан йўлда қолиб кетган.

«Бўрон. Машинанинг камари узилиб кетди, йўлда қолиб кетдим. Капотни очиб, зўрға ёпдим. Сўнгра қулоғим музлаб қолганини кўрдим. Уринишларим беҳуда кетди, машина юрмаяпти. Қандай қўнғироқ қилишни билмайман, алоқа ҳам йўқ», — дейди видеодаги одам.

Қарағанда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати видео Шет туманида суратга олинганлигини айтган.

«Ҳайдовчи йўловчи транспортлар ёрдамида манзилга етиб олган. У Фавқулодда вазиятлар бўлимига мурожаат қилмаган. Маълумотларга кўра, у Жанаарка қишлоғидаги касалхонага борган. Ҳайдовчиларни биз доим огоҳлантирамиз. Улар об-ҳавога мос кийинишмайди, йўлга чиқишади. Оқибатида худди шу каби воқеалар юзага келади», — дейди ФВВ ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг