Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Спарк» учун 500 доллар «шапка» олганлар ушланди

«Спарк» учун 500 доллар «шапка» олганлар ушланди

Фото: «auto-uzbekistan.com/»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда «Prokuratura.uz».

Тезкор тадбирда «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқалар фирибгарлик йўли билан фуқаро Ш.га Тошкент шаҳри автосалонларидаги танишлари орқали «Спарк» русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг