Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спорт тарихида энг кўп пул ишлаган спортчилар аниқланди (топ-10)

Спорт тарихида энг кўп пул ишлаган спортчилар аниқланди (топ-10)

Фото: Wikimedia, Facebook/Cristiano Ronaldo

Sportico нашри тарихдаги энг кўп пул ишлаган спортчилар (топ-50) рейтингини эълон қилди.

Америкалик баскетбол афсонаси, 62 ёшли Майкл Жордан ушбу рўйхатни бошқармоқда. NBA олти карра чемпионининг умумий даромади 3,8 млрд доллар (ёки инфляцияни ҳисобга олганда 4,15 млрд доллар)ни ташкил этган.

Иккинчи — голф қироли Тайгер Вудс (1,91 млрд / инфляция ҳисобга олинганда 2,79 млрд доллар), учинчи — Криштиану Роналду (1,83 / 2,23 млрд доллар).

Топ-10: (инфляция ҳисобга олинган):

  1. Майкл Жордан — $4,15 млрд (баскетбол)
  2. Тайгер Вудс — $2,79 млрд (голф)
  3. Криштиану Роналду — $2,23 млрд (футбол)
  4. Леброн Жеймс — $1,88 млрд (баскетбол)
  5. Лионел Месси — $1,85 млрд (футбол)
  6. Арнолд Палмер — $1,82 млрд (голф)
  7. Жек Никлаус — $1,75 млрд (голф)
  8. Дэвид Бекҳэм — $1,61 млрд (футбол)
  9. Рожер Федерер — $1,59 млрд (теннис)
  10. Флойд Мейвезер — $1,52 млрд (бокс).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг