Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стресс ва чарчоқдан халос бўлишнинг оддий йўли айтилди

Стресс ва чарчоқдан халос бўлишнинг оддий йўли айтилди

Агар сиз стресс ва чарчоқдан азият чексангиз, ундан тезда қандай қутулиш мумкин? Шифокор бунинг оддий йўлларини айтди

 Тиббиёт фанлари номзоди, физиотерапевт Галина Энгелхардт буни тезда амалга оширишга ёрдам берадиган иккита йўлни очиқлади. 

Биринчи усул - қўлларингизни 2-3 дақиқага ўртача ҳароратли иссиқ сув остида қўйишдир. Шундан сўнг сиз танангиздан кескинлик қандай кетишини ҳис қила оласиз. Иссиқ сув микроциркуляцияни яхшилайди, қон томирларининг кенгайишига ва оёқ-қўлларнинг бўшашишига ёрдам беради. Ва агар қўллар бўшашган бўлса, у ҳолда бутун тана бўшашишни бошлайди. 

Иккинчи усул - деразадан кўм-кўк осмонни томоша қилиш. Агар ишчи масофадан ишлаётган бўлса, буни офисдан ҳам, уйдан ҳам қилиш мумкин. Кўзлар мовий осмон манзарасида равшанлашади, тананинг бошқа мушаклари ҳам бўшаша бошлайди, бу одатда таранглик ва стрессдан халос бўлишга ёрдам беради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг