Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд қаршисида «Малибу-2» дарахтга осилиб қолди

Суд қаршисида «Малибу-2» дарахтга осилиб қолди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ЙТҲ содир бўлди. 

Қайд этилишича, 2023 йил 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш бошқарувидаги 01 М 888 JB давлат рақамли белгили Малибу-2 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилиши натижасида, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Малибу-2» русумли автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг