Суд тизимида янги тайинловлар: Наманган туманлараро иқтисодий судининг раиси Қўқонга ўтди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор номзодлар ваколати муддати даврига судьялик лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати маълум қилмоқда. Бу уларнинг иш жойи ўзгарганини англатади.
Кенгаш қарори кўра:
Матниязов Сардорбек Хожиназарович – ваколат муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Журабаев Анваржон Анорбоевич – ваколат муддати даврига Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Намазов Камол Таштемирович – ваколат муддати даврига Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди.
Саидмуратов Баходир Бахтиёрович – ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Норхужаев Рустам Нурмахмат ўғли – ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Шарипов Фарход Самеевич – ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Эргашев Жуманазар Одилович – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти Қўқон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод этилди.
Тошев Дусмурод Баратович – ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter