Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд тизимида янги тайинловлар: очиқ имтиҳондан ўтганларнинг рўйхати эълон қилинди

Суд тизимида янги тайинловлар: очиқ имтиҳондан ўтганларнинг рўйхати эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Навбатдаги муддатга тайинлаш учун судьяликка номзодлар очиқлик асосида имтиҳондан ўтказилгани хабари берилганди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг йиғилиши қарорига кўра, 19 нафар номзоднинг 15 нафари имтиҳонда муваффақиятли ўтиб, 4 нафар «йиқилгани» ўша куниёқ маълум бўлиб улгурганди.

Куни кеча очиқ имтиҳондан ўтиб, навбатдаги 10 йиллик муддатга судьялик лавозимига тайинланган бахтиёрларнинг рўйхати эълон қилинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг  қарори билан қуйидагилар:

Алишер Бобоқулович Бобомуродов — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Бухоро вилояти маъмурий суди судьяси лавозимига;

Аҳрор Ибрагимович Сулаймонов — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Жамшид Раҳимбоевич Ҳайдаров  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига;

Жамшид Шокирович Мамуров —  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига;

Муҳиддин Пўлатжонович Султонов —  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Муса Абдураҳмонович Юсупов —  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани судининг судьяси лавозимига;

Одилжон Шербоевич Турдиев —  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Осим Одилович Содиқов — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ориф Мустапаевич Қурбонов — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Тўхтамурод Мустафоевич Ражабов  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Учқун Шониязович Турсунов  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Улуғбек Тўраевич Жўраев — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Олот тумани судининг раиси лавозимига;

Фазлиддин Муҳиддин ўғли Ёдгоров — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Чўлпаной Рўзибаевна Исмоилова — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судининг судьяси лавозимига;

Ўктам Қодирович Муродов — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шу ўринда изоҳ: юқоридаги рўйхатда ўн йил муддатга тайинланган айрим судьялар беш йил мобайнида жойлардаги судларга раислик қилиши ҳам кўрсатиб ўтилмоқда. Бунинг боиси шуки, қонунга кўра, суд раислари беш йил муддатга сайланади ёки тайинланади.  Ўн йил муддатга тайинланган судьялар жойлардаги судларга беш йил раҳбарлик қилиши  қайд этилишининг ҳуқуқий асоси шу. Раис сифатидаги ваколат муддати тугагач эса, у ўз фаолиятини (ўз розилигига кўра, албатта) шу судда судьялик лавозимида давом эттириши ёхуд бошқа судьялик лавозимига тайинланиши (сайланиши) мумкин. Чунки, судларнинг раислари, раис ўринбосарлари айни вақтда судья ҳисобланади. Барча судьялар бир хил мақомга эга.

Эслатиб ўтамиз, янги тартибга кўра, судья биринчи марта беш йиллик муддатга тайинланади. Шу вақт мобайнида тўғри юриб, тўғри ишлаганларга яна ўн йил судья бўлиб ишлаш имконияти тақдим этилади. Ҳар икки муддатда муваффақиятли фаолият кўрсатганлар эса кейинги сафар муддатсиз даврга судья лавозимига тайинланади (ёки сайланади).

Судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиши мумкин ва бу  қонун билан тартибга солинган.

Илгари барча даражадаги судьялар фақат беш йил муддатга тайинланар (ёки сайланар) эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг