Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд тизимида йилнинг сўнгги тайинловлари

Суд тизимида йилнинг сўнгги тайинловлари

Фото: «Bleedingheartland.com»

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 30 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида жорий йил ҳисобидан тизимдаги сўнгги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2020 йил 24 июль. ПФ-6034-сон) Фармони билан ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар киритилмоқда. Мазкур ўзгаришлар муайян ихтисослашув бўйича фаолият юритаётган судьяларни лавозимларга (ваколат муддатига) қайта тайинлашни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, қайта тайинлашга оид барча тадбирлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида амалга оширилди.

Жорий йилнинг сўнгги кунида бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилиши  қарорига мувофиқ:

Авазбек Анварович Инамов — ваколат муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Феруза Мухаммедовна Сиддиқова — ваколат муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Камолиддин Комилович Рахимов — ваколат муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Абдурасул Баходирович Миножиддинов — ваколат муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Саттор Қобилович Ақанов — ваколат муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Нодир Алишерович Гадаев — ваколат муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Fузор туманлараро судининг раиси лавозимига;

Джамол Жахонович Чориев — ваколат муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Шоҳида Ориповна Бозорова — ваколат муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг раиси лавозимига;

Убайдулла Садуллаевич Аллаев — ваколат муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Маннонжон Хуррамович Нурматов — ваколат муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Улфат Сайфуллаевич Ҳомидов — ваколат муддати даврига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Судьялар олий кенгаши қарори янги — 2021 йилнинг биринчи кунидан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг