Суд Трампнинг 10 млрд долларлик даъвосини узил-кесил рад этди
Флорида штатидаги федерал округ суди АҚШ президенти Доналд Трампнинг The Wall Street Journal (WSJ) газетасига қарши 10 миллиард долларлик даъвосини рад этди. Президент газетани қасддан туҳмат қилишда айблаганди.
WSJ маълумотларига кўра, суд шунингдек, Трампга даъвони қайта топшириш ёки ўзгартиришни тақиқлади ва натижада ишни якунлади.
WSJ ва унинг эгаси Руперт Мердокга қарши даъво дастлаб Доналд Трампнинг адвокатлари томонидан 2025 йил июль ойида қўзғатилган эди. Бу газетада Трампнинг молиячи Жеффри Эпштейнга юборган табрик хати ҳақидаги мақолага тегишли эди. АҚШ президенти хат муаллифлигини бир неча бор рад этди. 2026 йил апрель ойида даъво бекор қилинди. Трампнинг адвокатлари уни ўзгартириб, қайта топширишди.
Судья Даррин Гейлснинг сўзларига кўра, даъвогар яна судланувчиларнинг айбини исботлай олмади. Судья агар судлар сиёсатчи айбловларни ҳар сафар рад этганида оммавий ахборот воситаларини жазоласа, «журналистлар дарҳол танқидий ёки баҳсли маълумотларни нашр этишдан четлаштирилади, бу эса америкаликларнинг ўз фикрларини билдириш ҳуқуқини бузади», деб таъкидлади.
Бyндан ташқари, судья муаллифлар Трампнинг ўзидан изоҳ сўраб, уни нашр этиш орқали барча зарур стандартларга жавоб берганликларини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter