Суд ходимларига хорижда ҳисобварақ очиш ва мол-мулкка эгалик қилиш тақиқланади
Президент фармонига кўра, суд аппарати ходимлари учун қатор янги чекловлар жорий этилмоқда.
Жумладан, уларга Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш ва уларга эгалик қилиш, шунингдек, хорижда кўчмас мулк ҳамда бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
Шунингдек, суд ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, хусусий компаниялар бошқарувида иштирок этиши ва хизмат вазифаларини муайян шахслар ёки ташкилотлар манфаати учун бажаришига ҳам чекловлар ўрнатилмоқда.
Мазкур чоралар суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этишга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter