Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судьялар қасамёд қилишди

Судьялар қасамёд қилишди

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Судьялар Олий кенгашининг 2019 йил 20 мартдаги қарорига мувофиқ, илк бор тайинланган судьялар Ўзбекистон байроғи остида қасамёд қабул қилдилар. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати катта консультанти З.Қўзибоев хабар берди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

«Мен Комилова Муқаддас Абдуҳафизовна зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсинган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан».

Шундан сўнг Болтаев Музаффар Исмаилович — Бухоро вилояти Когон туманлараро иқтисодий судининг судьяси, Абдуллаев Хайрулло Гайбуллоевич — Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси,  Исомиддинов Хуршидбек Қобилович —  Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туманлараро судининг судьяси, Усанов Ғайрат Норқўзиевич — Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилояти Жиззах туманлараро судьяси, Обиддинов Ғиёсиддин Низамиддинович — Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Андижон туманлараро судининг судьяси, Рўзиев Анвар Обидович — Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига киришиши муносабати билан қасамёд қилдилар.

— Бугун ҳаётимда унутилмас кун, — дейди Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Андижон туманлараро судининг судьяси Муқаддас Комилова, — Судья бўлиш ёшликдаги орзуим эди, Судьялик жуда масъулиятли касб, мен буни чуқур ҳис қиламан. Қасамёд қилганимдек, адолатли ва фақат қонунга бўйсинган ҳолда иш олиб бораман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг