Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судьянинг қарори деб тадбиркор хонавайрон бўлишига сал қолди

Судьянинг қарори деб тадбиркор хонавайрон бўлишига сал қолди

Гарчи иш ҳужжатларида инжиниринг компаниясининг МЧЖ олдида 645 млн сўм қарздорлигини рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд бўлса-да, суд томонидан Инжиниринг компаниядан МЧЖга 172 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

2020 йил 1 декабрда Қарши шаҳрида фаолият юритувчи «Омад» МЧЖ (номи ўзгартирилган) ва вилоят инжиниринг компанияси ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган.

Шартнома шартлари МЧЖ томонидан бажарилган бўлса-да, вилоят инжиниринг компанияси 675 млн сўм маблағ тўлаб бермаган.

Кейинчалик, инжиниринг компанияси МЧЖга 30 млн сўм тўловни амалга ошириб, қарздорлик қисман бартараф қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан МЧЖ манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Гарчи иш ҳужжатларида инжиниринг компаниясининг МЧЖ олдида 645 млн сўм қарздорлигини рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд бўлса-да, суд томонидан Инжиниринг компаниядан МЧЖга 172 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мазкур суд қарори юзасидан апелляция шикояти берилди.

Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, МЧЖ фойдасига 645 млн сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг