Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суғуртангиз ёнингизда бўлмаса, машинани «жарима майдони»га қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Суғуртангиз ёнингизда бўлмаса, машинани «жарима майдони»га қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бирон ташвиш билан бўлиб, суғурта полиси уйда қолиб кетиш ҳолатлари кам бўлса-да, учраб туради. Аксига олиб шу куни сизни «ГАИ» тўхтатади. Минг ялинманг машинангиз «жарима майдони»га тиқилади. Камига ҳам жарима тўлайсиз, ҳам жарима майдони ҳақини тўлайсиз.

«Миллий тикланиш» демократик партияси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, мазкур партия аъзолари Алишер Ҳамроев ва Фарҳодбек Ашматов «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Яъни, энди суғуртангиз ёнингизда бўлмаса, машинангиз «жарима майдони»га қўйилмаслиги мумкин.

Бугун бўлиб ўтган «Миллий тикланиш» ДП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси бир овоздан маъқулланиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш лозимлигини, қонунчиликда бир ҳолатда икки марта тўлов тўлаш ҳолатларига чек қўйиш вақти келганини таъкидладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг