Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: ДСХ матбуот хизмати

Акмал Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акмал Ҳамзаевич Валиев 1975 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. 1998 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги — иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш. У солиқ хизматининг 2-даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.

Узоқ йиллар Самарқанд вилояти солиқ органларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган. Тайинловга қадар 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг