Сурхондарёда болаларнинг заҳарланишига нима сабаб бўлгани айтилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида 2024 йил 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди.
Бобалар омбудсмани қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
Аниқланишича, мазкур мактаб интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи «Ўткир гастрит» аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан 26.01.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter