Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда кадастр ходими қўлга олинди

Сурхондарёда кадастр ходими қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Денов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.Н. ва кадастрлар палатаси Олтинсой туман бўлими муҳандиси А.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Й.нинг ишончига кириб, унга Олтинсой тумани “Ипоқ” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 65 сотих ер майдонини 1,1 млрд сўмга сотишга келишиб, шундан 300 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Sh-B.” фермер хўжалиги ишчиси Ш.Ю. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кириб, унга ушбу фермер хўжалигига қарашли 26 сотих ҳамда туташ ҳудуддаги сув етказиб бериш хизматига қарашли муҳофаза зонасидаги 14 сотих ер майдонини 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг