Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сурхондарёда қўлидан иш келган тадбиркор ё қамалганди, ёки…» — Шавкат Мирзиёев

«Сурхондарёда қўлидан иш келган тадбиркор ё қамалганди, ёки…» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда сайловчилар билан учрашув вақтида вилоятда маълум муддат аввал юзага келган вазиятга тўхталиб ўтди. Амалдаги давлат раҳбари «баъзи идоралар» томонидан тадбиркорларга ўтказилган тазйиқ ҳақида гапирди.

— Энг ачинарли ҳолатлардан бирини бугун эсламаслик мумкин эмас. Вилоятни шу аҳволга келиб қолишига, баъзи идораларда илдиз отиб кетган адолатсизликлар ҳам сабаб бўлган.

Одамлар ҳеч нарсага ишонмай қолганди. Қўлидан иш келадиган тадбиркорлар ноҳақ қамалган эди ёки қочиб кетганди.

Шунинг учун вилоятда тадбиркорлик ҳам республикада энг охирги ўринларда эди. Мана шу сабаблар ҳам, вилоят тараққиётига жиддий тўсиқ бўлган.

Биз бу номаъқулчиликларни бартараф қилишда қонун устувор ва жазо муқаррарлигини таъминлаб, барчасини жой-жойига қўйдик, — деди Шавкат Мирзиёев.

Амалдаги давлат раҳбари Сурхондарёда аҳоли ҳаётини яхшилаш ва инсон қадр-қимматини таъминлаш бўйича беш йиллик дастурни тайёрланганини таъкидлаб ўтди.

Xabar.uz ахборот таҳлилий портали ушбу дастур бўйича маълумотларни бериб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг