Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган олти нафар ўсмир Сурхондарё дарёси бўйига чўмилиш учун борган. Улардан бири сувга тушмаган, қолган беш нафари эса дарёга кирган. Кучли оқим оқибатида уч нафар ўсмирни сув оқизиб кетган.

Икки нафар йигит атрофдагилар ёрдамида қутқариб қолинган. Қутқарувчилар бир ўсмирнинг жасадини ҳодиса куни, иккинчисини эса кейинроқ сувдан олиб чиққан.

Ҳозирда яна бир ўсмирнинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг