Сув ва электр учун йиғилган 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Қўмита, хусусан, «Ўзсувтаъминот» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» олган 10 млрд.дан ортиқ суммани истеъмолчиларга қайтарган.
Мисол учун, «Ўзсувтаъминот» корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган нарх шакллантириш талаблари бузилганлиги аниқланган. Бунинг натижасида корхона томонидан 7 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олингани маълум бўлиб, тегишли кўрсатма берилган ва ижроси таъминланган.
Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши натижасида 5 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатма берилган ва ижроси таъминланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter