Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркор аёлларга кўмаклашувчи махсус платформа ишга туширилади

Тадбиркор аёлларга кўмаклашувчи махсус платформа ишга туширилади

2025 йил 1 июлгача тадбиркор аёллар фаолиятига кўмаклашувчи – «Тадбиркор аёллар» платформаси ишга туширилади.

Платформа, жумладан, қуйидаги имкониятларни беради:

  • аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
  • ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
  • зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
  • лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.

Шунингдек, 2025 йил 1 майдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳамкор тадбиркор» дастури йўлга қўйилади:

  • ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
  • кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.

2025 йил 1 августгача Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланади.

Етакчи ишбилармон аёллардан иборат Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас