Тадбиркордан 100 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди
Зангиота туманида фирибгарлик йўли билан тадбиркордан пул олган шахслар ушландилар.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, «S.C.» МЧЖ раҳбари М.Н.га 100 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ИИВга қарашли 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 60 млрд сўмлик реконструкция ва қурилиш ишларини олиб беришларини айтиб, шундан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввал Самарқанд вилоятида 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани фош бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter