Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд Африка балиғига уруш эълон қилди

Таиланд Африка балиғига уруш эълон қилди

Фото: Ukr.LIVE

Таиланд иқтисодиёти ва табиатига зараркунанда балиқ — қорабош тиляпия катта зиён етказмоқда.

Phys.org портали маълумотига кўра, Таиланднинг 19 та вилоятида ушбу балиқ тўдалари аниқланган. Битта қорабош тиляпия бир йўла 500 тагача насл қолдира олади. Тиляпиялар ўзларидан кичик балиқлар, креветкалар, шиллиқуртларнинг личинкаларига қирон келтиришдан ташқари, сувни ифлослантириб, касалликларни тарқатади.

Таиланд ҳукумати баёнотига кўра, 2024 йилнинг февралидан сентябрига қадар 1,3 млн килограмм тиляпия тутилган. Тиляпиялар мамлакат иқтисодиётига камида 10 млрд бат ($293 млн) зарар келтиргани айтилмоқда.

Ғарбий Африкада яшовчи бу балиқлар Таиландга қандай келиб қолгани қизиқ. Маҳаллий ОАВ ёзишича, компаниялардан бири бу балиқ турини 2010 йилда Ганадан олиб келган бўлиши мумкин.

Мамлакат бўйлаб зараркунанда тиляпияга қарши шунчаки ов эмас, уруш эълон қилинди. Тутиб келтирилган тиляпиянинг ҳар бир килоси учун 15 бат ($0,42)дан мукофот берилмоқда. Бундан ташқари, акваторияга тиляпияни ейдиган йиртқич балиқлар қўйиб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг