Таиландда даҳшатли сув тошқини: 40 киши ҳалок бўлди
Таиландда давом этаётган сув тошқини оқибатида қирқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат вакили Эккапоб Пианписес Bangkok Post нашрига маълумот берди. Расмийлар илгари 23 киши ҳалок бўлганини хабар қилишган эди.
Сув тошқинлари тахминан 2700 квадрат километр майдонга таъсир кўрсатди. Энг катта зарар мамлакатнинг марказий қисмида қайд этилди.
Таиландда мавсумий муссон ёмғирлари оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари 2,6 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатди. Шанба куни кучли ёмғир туфайли фалокат ҳолати эълон қилинган Бангкокда тахминан 700 минг аҳоли жабр кўрди.
Ёмғир пасайиши билан Таиланд пойтахтидаги сув сатҳи ҳам пасайди, аммо баъзи йўллар сув остида қолмоқда ва шаҳар ҳокимияти одамларга айланма йўллардан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter