Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таксилар ўзи лицензия олган ҳудудда чексиз фаолият юрита олади

Таксилар ўзи лицензия олган ҳудудда чексиз фаолият юрита олади

Фото: Xabar.uz

Транспорт вазирлиги таксилар фаолияти бўйича янги баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади. 

Биринчидан, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.

Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.

Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.

Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.

Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.

Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.

Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг