Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар лойиҳаларига 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

Талабалар лойиҳаларига 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

Фото: Xabar.uz

Талабаларнинг ОТМ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларини молиялаштиришга 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилади. Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларига ўқиган давридаги фаоллигини кўрсатувчи — ижтимоий фаоллик электрон иловасини бериш амалиёти жорий этилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

- талабалар томонидан қўшимча пуллик таълим, консалтинг ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти ҳамда талабалар меҳнат фаолиятини ташкил этиш учун ОТМ бино ва иншоотлари шунингдек, спорт иншоотлари, маданият саройларини дарс машғулотлардан ташқари пайтларда ва талабалар турар жойларининг бўш турган ҳудудларини «ноль» қийматда ижарага бериш;

- талабаларнинг ўқиш давомида ўз йўналиши ва мутахассисликларига мос соҳа ва тармоқларда меҳнат фаолияти олиб борганлигини ҳисоблаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, «Спорт фаолияти», «Жисмоний маданият» бакалавр таълим йўналишларида таҳсил олувчи иккинчи курсдан юқори талабаларни Талаба-спорт клубларига ишга расмийлаштириш ҳамда олий таълим муассасалари спорт иншоотларида спорт тўгараклари очиш имконияти яратилади.

Таъкидланишича, ОТМлардаги Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли «Карьера марказлари» ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг