Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар учун чегирмалар узайтирилди

Талабалар учун чегирмалар узайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Uzbekistan Airways 2022 йил 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички рейсларга 50 фоизлик чегирма муддати узайтирилганини маълум қилди.

Қайэ этилишича, 2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани боис ички рейсларга чегирма муддати ҳам узайтирилган.

Шунингдек, 10 январга қадар харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта брон қилинади.

Авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январ кунлари қўшимча рейсларни амалга оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг