Талабаларнинг иш топишига кўмаклашувчи ярмарка ўтказилди
2018 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да «Амалиёт ва карьера ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2018) бўлиб ўтди.
Амалиёт ва карьера ярмаркаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва мамлакатнинг бошқа АТ университетларидаги талабалар учун АКТ соҳасидаги компаниялар ва ташкилотлардаги истиқболларини белгилаш ва амалиёт ўтиш имкониятларини яратишга қаратилган эди.
Мазкур ярмарка ёшларга йирик компанияларда иш топишга, шунингдек, ахборот технологиялари бозорида талаб қилинадиган касблар ҳақида маълумот олиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, уларга ўз режаларини тузишга ва бу йўналишларда керак бўлган билимларга эга бўлишга имкон беради.
Сарвар Бобохўжаев, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори
Ярмаркада Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган йирик компаниялар ва ташкилотлар ўзларининг имкониятлари билан таништирдилар. Иштирокчилар орасида «Mirzo Ulugbek Innovation Center»нинг резидентлари ҳам бор эди. Ярмаркада шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий компаниялар ҳам вакансияларни тақдим этдилар.
Компаниялар вакиллари мурожаат этувчилар билан интервьюлар ўтказди, шунингдек, ўз имкониятларининг тақдимотини ўтказишди ҳамда малака ошириш учун мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter