Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим инспекцияси: «Навбатдан ташқари аттестация муддати белгиланди»

Таълим инспекцияси: «Навбатдан ташқари аттестация муддати белгиланди»

Фото: «Google.com»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси мақсадли кўрсаткичларида умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни босқичма-босқич малака тоифаларига эга бўлишларига эришиш ва олий, биринчи, иккинчи малака тоифали ўқитувчилар сонини ошириш вазифалари белганган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2015-2018 йилларда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этган педагоглар учун ўз аризаларига кўра, муддатидан илгари аттестацияси 2019 йил июнь ойида ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиши давлат инспекцияси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Бунинг учун улар ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаси раҳбарига ёзма мурожаат қилишлари керак бўлади.

Таълимни бошқариш бўйича ҳудудий бошқарув органлари эса ўз навбатида аттестацияда иштирок этиш истагини билдирган педагоглар рўйхатини шакллантириб 2019 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этишлари ҳамда педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни электрон дастурига киритилишини назоратга олишлари талаб қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисдаги низомнинг тасдиқлаш ҳақидаги» 392-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-бандида «Педагог кадрлар уларнинг ёзма аризасига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкинлиги», 64-бандида эса «Навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра биринчи ва иккинчи малака тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмаслиги» кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг