Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилади

Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилади

Электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун, 13 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Яшнобод туманининг:

Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда “Тузел” 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

Сергели туманининг:

“Суғдиёна”, “Ноғойқўрғон” ҳамда “Белариқ” МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 13:00 гача;

Миробод туманининг:

Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;

Чилонзор туманининг:

Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;

Яккасарой туманининг:

А.Қаҳҳор, 15-31, 4-, 5-тор, Хумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли,  “Қушбеги” даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;

Юнусобод туманининг:

Кулол қўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача

“Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси, ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг