Таниқли ҳинд актёри Ирфон Хон вафот этди

Ҳиндистонлик таниқли актёр Ирфон Хон 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъаткорнинг яқинларига асосланиб NDTV телеканали хабар берди.
Телеканал хабарига кўра, Ирфон Хон Мумбайдаги хусусий клиникалардан бирида оламдан кўз юмди. У саратон хасталигига қарши курашиб келаётганди.
Ирфон Хоннинг илк тўлиқ метражли фильми «Салом, Бомбей» эди. Энг кўзга кўринган фильмлари: «Жангчи», «Харобадан чиққан миллионер», «Сени севаман, Нью-Йорк», «Пининг ҳаёти», «Янги ўргимчак-одам», «Юра даври боғи», «Инферно».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter