Таниқли ижодкор салкам 100 ёшида вафот этди

Ижодкор Жўрақори Бўтакўз вафот этди. У салкам 100 ёшни қарши олган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Бўтакўз Американинг Вирджиния штатида истиқомат қилиб келган. У 1926 йилда Андижон шаҳрида туғилиб, 1930-йилларда оиласи билан Тожикистонга, 1935–36 йилларда эса Афғонистонга кўчиб кетган.
1950-йилларда Покистонда яшаб юрган пайтларида урду тилини ўрганиш учун ҳар куни газета ўқиган. Жўрақори Бўтакўз 5та тилда эркин сўзлаша олган.
У "Бўтакўзнома"," Она тилимни деб", "Булужустон эсдаликлари" ва бошқа асарлар муаллифи саналади.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter