Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли сиёсатшунос Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги позицияси кучайиб бораётганини таъкидлади

Таниқли сиёсатшунос Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги позицияси кучайиб бораётганини таъкидлади

Илгар Вализода.

Фото: Teleqraf.com

Илгар Вализода, «Жанубий Кавказ» сиёсатчилар клуби (Озарбайжон) раҳбари:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи — расмий Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасидаги позицияси кучайиб бораётганига яна бир ёрқин далилдир. Бу — мамлакат ташқи сиёсати самарасининг намоён бўлиши ҳамдир. Айтиш керакки, мазкур жараёнда айнан Ўзбекистон томони ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Президенти сўнгги бир йил давомида, 2021 йил декабр ойини ҳам ҳисобга олсак, расмий ташриф билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонда бўлди. Шу билан бирга, жорий йилда Тожикистон, Туркманистон етакчилари Тошкентга расмий ташриф билан келдилар. Бу ҳисобга ҳали барча қўшни мамлакатлар раҳбарлари иштирок этган Самарқанддаги ШҲТ саммити киритилмади. Қолаверса, Ўзбекистон икки йил ичида минтақадаги барча давлатлар билан икки томонлама муносабатлар базасини сезиларли даражада янгилади ва такомиллаштирди.

Ушбу ташриф икки томонлама алоқаларга куч бағишлайди ва Марказий Осиё минтақасидаги мулоқот жараёнларининг ривожига муҳим ҳисса қўшади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси барқарор ўсиб бораётгани ва ўтган йили 1 миллиард долларга яқинлашганини қайд этишнинг ўзи етарли. Томонлар яқин йиллар ичида ушбу рақамнинг икки баравар кўпайишини ҳамда товар айланмаси таркиби сифат жиҳатдан янада яхшиланишини кутмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг