Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева: «Сенаторлар давлат идоралари раҳбарларига аччиқ саволлар тайёрлаб қўйишган» (видео)

Танзила Норбоева: «Сенаторлар давлат идоралари раҳбарларига аччиқ саволлар тайёрлаб қўйишган» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси олдидан Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

Сенатнинг 2019 йил биринчи ярмидаги фаолияти билан таништирган Танзила Норбоева журналист ва блогерларни янада фаол ҳамкорликка чақирди:

Сенат ва парламент йиғилишларининг ошкоралигини таъминлаш мақсадида кўрилган масалаларни батафсил очиқ халққа кўрсатиш мақсадида онлайн транцлациялар ташкиллаштириш режамизда бор. Кўришсин, қонунлар қандай қабул қилиняпти, қонунлар бўйича қандай савол-жавоблар, муҳокамалар бўляпти. Мана, бугун қўмиталар йиғилишлари бўлиб ўтяпти. Эртанги кунги йиғилишда сенаторлар давлат идоралари вакилларига бажарилмаган вазифалар, муаммо ва камчиликлар  юзасидан аччиқ-аччиқ саволлар беришмоқчи ва шу саволлар қарорларга киритилади, муддат берилиб назоратга олинади.

Очиқ  мулоқот тарзида ўтган  тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси «Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?» деб номланган танлов эълон қилинди. Ушбу танловда телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлари  ходимлари ва блогерлар иштирок этиши мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг