Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш якунланди, ғолиблар эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш якунланди, ғолиблар эълон қилинди

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йил 2-мавсуми доирасидаги лойиҳаларга овоз бериш босқичи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расман эълон қилди.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсуми 1-босқичи 15 июлдан 3 августгача ўтказилиб, унда лойиҳалар рўйхатга олинди.

Сўнгра 4 августдан 18 августгача саралаш босқичи бўлиб ўтди. 19 августдан 21 августгача тарғибот босқичи ўтказилган бўлса, 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг