Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ҳарбий кафедрасида кимлар таҳсил олади?

ТАТУ ҳарбий кафедрасида кимлар таҳсил олади?

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳарбий кафедрасида, кафедрада харбий хизмат бурчини адо этаётган талабаларининг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳарбий кафедраси олий ўқув юрти ташкил этилган кундан бери фаолият олиб бормоқда. Ҳарбий кафедранинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига заҳира ва резерв офицер кадрларни тайёрлаб беришдан иборат, шундай бўлишига қарамасдан, Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий кафедранинг кўплаб битирувчилари ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб келмоқдалар.

Ҳарбий кафедрада техник тайёргарлик ҳамда умумҳарбий тайёргарлик цикллари фаолият олиб бормоқда.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруқларига асосан, ҳарбий кафедранинг штати тубдан ўзгартирилиб, ҳарбий кафедрада ҳақиқий ҳарбий хизматдаги офицерлар – ҳарбий кафедра бошлиғи (подполковник Бобожонов Ў.К.) ва иккита цикл бошлиқлари (подполковниклар Мухаммадиев Ж.Э. ва Қамбаров Қ.Н.) иш бошлади. Қуролли кучлар хизматчилари ҳисобланган қолган 9 ўқитувчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиб, бугунги кунда ҳарбий нафақада бўлган ҳарбий хизматчилардир.

Ҳарбий кафедрада ҳарбий алоқачи ҳамда ахборот хавфсизлиги йўналишлари ва ҳарбий ҳисоб ихтисослиги бўйича офицерлар тайёрланади. 2018-2019 ўқув йили учун ўтган йилнинг апрель-июнь ойларида университетнинг 2 курс талабалари орасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган танлов натижасида 165 та талаба, ҳарбий тайёргарлик фанларини ўрганиш учун танлаб олинган эди.

Ҳарбий кафедрада таълим олган ушбу талабалар Юнусобод туман мудофаа ишлари бўйича бўлими томонидан ўқув йиғинида иштирок этиш учун чақирилди. Ўқув йили давомида улар ҳарбий тайёргарлик фанлари бўйича билим олиб, ўқув йиғинида бу билимларини амалий машғулотларда мустаҳкамладилар. Амалий машғулотларнинг кўп қисми Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида ҳамда Алоқа ҳарбий институтида ташкил этилди.

Давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган талабалар Ватанга, Президентга, халқимизга содиқ бўлишга қасамёд қилдилар. Тадбир давомида талабаларнинг кўргазмали харбий чиқишлари намойиш этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг