ТАТУда 1-босқичга қабул қилинган талабалар кутиб олинди (фото)

Бугун янги ўқув йилининг биринчи куни. Барча таълим муассасаларию ОТМларда ўқиш бошланди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳам бугун 1-босқичга қабул қилинган талабаларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимга университет ректори Т.Тешабаев, барча проректорлар, факултетлар деканлари, кафедра мудирлари, университетда кўп йиллар фаолият юритган профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар. Танишув руҳида кечган тадбир ОТМга қабул қилинган талабаларнинг тезроқ мослашиши, устозлар билан ёшларнинг бир-бирига яқинлашиши учун илк қадам бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter