Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тбилисида намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди

Тбилисида намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди

Тбилисида бир неча мухолифат вакиллари бўлган намойишчилари Грузия президенти Михаил Кавелашвилининг қароргоҳи деворини бузиб, ҳовлисига киришди. Бу ҳақда  TV Pirveli хабар берди. 

Намойишчилар ва қароргоҳда қўриқчилар ўртасида тўқнашувлар узоқ давом этди. Намойишчилар пиротехника воситаларидан фойдаланиб, полицияга тош отишган. Воқеа жойига махсус кучлар етиб келди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қалампир гази ва сув пуркагичлардан фойдаланишни бошлади, деб хабар беради.

Грузия Ички ишлар вазирлиги норозилик намойиши ноқонуний бўлиб қолганини маълум қилди. 

Грузияда 4 октябр куни маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Овоз бериш 20:00 (Тошкент вақти билан 21:00) да тугаган. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат бўйлаб барча муниципалитетларда ўтказилган сайловларда ҳукмрон “Грузия орзуси-Демократик Грузия” партияси номзодлари 70 фоиздан ортиқ овоз билан ғалаба қозонганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг