Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТДПУ трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

ТДПУ трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. 

Йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистонда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.

Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.

Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

«Янги Ўзбекистон» университетида 40 дан зиёд чет эллик ўқитувчилар ва 30 нафар ватандош зиёлилар фаолият юритмоқда. Талабалар ўзларининг турли йўналишлардаги лойиҳаларига жами 24,3 миллиард сўмлик грантлар жалб қилган. Бу салоҳиятдан фойдаланиб, университетда муҳандислик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тиббиёт каби замонавий соҳаларда мутахассислар тайёрлашни ривожлантириш, янги лабораториялар очиш режалари тақдимот қилинди.

Шунингдек, олийгоҳда илм-фан, таълим ва амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда замонавий университет клиникасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг