Tech Carnival 2023 доирасида Олмаота шаҳрида Huawei Network Summit бўлиб ўтди
Huawei еттита асосий сценарийда узлуксиз инновацияларни намойиш этади ва олтита илғор ишланмаларни ишга туширади
Tech Carnival давомида Huawei компанияси Қозоғистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Покистон ва бошқа мамлакатлардан 480 дан ортиқ мижоз ва ҳамкорларни жалб этган Huawei Network Summit (HNS) ни муваффақиятли ўтказди. Тадбирда Huawei олтита илғор инновацияларни намойиш этди ва Қозоғистон IEEE бўлими билан HPC Lossless Ethernet ва AI Fabric Network Technical White Paperni чиқариш учун кучларни бирлаштирди.
Келгуси ўн йилликда рақамли трансформация глобал ривожланишнинг калити бўлиб қолади. Иқтисодий ривожланиш ноаниқликларга тўла бўлса-да, бизнес учун бир нарса ўзгаришсиз қолмоқда – рақамли трансформация ривожланишга туртки бўлади. Смарт тармоқлар ИITва KTни боғлайди ва корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш ва офис жараёнларини қамраб олади. Тармоқ технологияси асосий янги инфратузилма сифатида ҳеч қачон ҳозиргидек муҳим бўлмаган.
Huawei компаниясининг илғор технологик инновациялари доимий равишда саноатни маълумотлар коммуникациялари чегарасига олиб келади. HNS доирасида Huawei компаниясининг маҳсулот ма]лумотлари бўйича вице-президенти Стивен Чжао Huawei компаниясининг еттита асосий маҳсулотдаги асосий технологик янгиликлари ҳақида гапирди: офис кампуси, ишлаб чиқариш кампуси, ўзаро алоқа, кенг майдон тармоғи (WAN), ма’лумотлар маркази тармоғи (DCN), тармоқ хавфсизлиги; тижорат ва бизнес бозорлари.
Бу соҳада исботланган технология инновациялари орқали Huawei доимий равишда тармоқ қамрови, интеллектуал операциялар, сифат кафолати, хавфсизлик ва ишончлилик имкониятларини яхшилайди. HNS кўргазмасида Huawei олтита илғор ишланмаларни, жумладан, флагман маҳсулотлар ва келажак учун ечимларни тақдим этди.
⦁ Router AirEngine 8771-X1T
AirEngine 8771-X1T тармоқдаги илк корпоратив тоифадаги Wi-Fi 7 уланиш нуқтаси сифатида исталган вақтда ва исталган жойда тенгсиз симсиз уланиш учун рекорд даражадаги 30 Гбит/с тезлик ва 10 мс ултра паст кечикиш имконини беради.
⦁ KommutatorCloudEngine S16700
Cloud EngineS 16700 - - соҳадаги энг кучли cампус cоре коммутатор бўлиб, келажак корпоратив тармоқларини 400 Гбит/с тезликка олиб чиқишни таъминлайди. У инновацион ортогонал кўп қатламли коммутация архитектурасидан фойдаланади ва ҳар бир слот учун 14,4 Тбит/с маълумотлар тезлигини етказиб беради, бу саноатнинг ўртача узатиш кўрсаткичидан тўрт баравар юқори.
⦁ NetEngine AR8700
NetEngine AR8700 - бу юқори маҳсулдорликка, иккита асосий процессор бирлигига (МПУ) ҳамда йўналтириш ва бошқариш қатламларини ажратишга эга бўлган янги авлод штаб-квартираси гиперконвергент шлюзидир. У 3000 та филиал учун битта тармоқни ва 20 000 та тармоқ элементларини (НЕС) ўз ичига олган марказлаштирилган бошқарув учун битта платформани таъминловчи тармоқ масштаблаштиришини қўллаб-қувватлайди.
⦁ Marshrutizator NetEngine 8000 F8
NetEngine 8000 F8 - бу илғор технологияларидан фойдаланадиган ва 6,4 Тбит/с гача йўналтириш тезлигига мослашувчан ўлчовни таъминловчи ултра юқори зичликдаги маршрутизаторидир. Порт зичлиги саноатдаги етакчи маҳсулотлардан икки баравар кўп ва сўнгги 10GE FlexE sub-karta Мбит/с даражасидаги детализация ва 10 минг тармоқ бўлакларини қўллаб-қувватлайди.
⦁ Kommutator CloudEngine 16800-X
CloudEngine 16800-X - ҳисоблаш қувватини диверсификация қилиш учун ишлаб чиқилган, маълумотларни қайта ишлаш маркази учун соҳадаги илк коммутатордир. У 800ГЕ билан ишлашга тайёр ва HPC, сунъий интеллект ва юқори унумдорликни сақловчи иловалар учун диверсификацияланган ҳисоблаш қувватини таъминловчи Ethernet тармоғини йўқотишсиз яратади.
⦁ Тўлов дастурларидан ҳимояланиш учун кўп босқичли ечим (Multilayer ransomware protection solution)
Huaweiнинг илк кўп босқичли тўлов дастурлари учун ечим сўнгги нуқталар, тармоқ ва сақловчи билан бирга ишлашга мўлжалланган. Учта асосий имкониятларга эга - тармоқ ва сақловчидаги маълумотларни аниқлаш, жавоб бериш ва тиклаш - бу ечим иккита мудофаа чизиғи ва олтита мудофаа қатламини ўз ичига олган кенг қамровли хавфсизлик тизимини яратиш учун идеал мос келади.
Ҳозирги вақтда HPC ҳисоблаш қуввати ва сунъий интеллектга глобал талаб ўсиб бормоқда. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар ўзларининг миллий стратегияларига сунъий интеллектни интеграция қилганлар.
HNS’да Huawei Қозоғистондаги IEEE ва БААнинг етакчи миллий фан ва таълим тармоғи Ankabut билан ҳамкорликда HPC Lossless Ethernet ва AI Fabric Network White Papper (техник йўриқномасини) тақдим этди.
Ушбу техник йўриқномада Ethernet маълумотларни қайта ишлаш маркази тармоқлари истиқболини HPC ва сунъий интеллект сценарийларида йўқотишларсиз амалга ошириш кўзда тутилади. Шунингдек, у тармоқ архитектураси, асосий технологиялар, бизнес қадриятлари ва энг яхши амалиётлар нуқтаи назаридан сўнгги техник тадқиқотлар ва тижорат амалиётларига янгича қарашни таклиф этади.
Шунингдек HNS’да Huawei Марказий Осиё минтақасида биринчи IP Clubга аъзолик дастурини ишга туширди ва тадбирга 200 дан ортиқ иштирокчиларни жалб қилди. Бундан ташқари, Huawei Яқин Шарқдаги IP Club аъзоларига муҳим ҳисса қўшганликлари учун мукофотларни топширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter