Telegram асосчиси ёзни Ўзбекистонда ўтказиши мумкин
Telegram асосчиси Павел Дуров ёзни Марказий Осиё давлатларида ўтказмоқчи. Бу ҳақда у ўзининг расмий каналида маълум қилди.
«Дубайда ҳаво иссиқ. Дўстларим Франциянинг жануби каби ажойиб жойларга кетишяпти. Франция фуқароси сифатида мен Франция энг яхши дам олиш маскани эканлигига қўшиламан.
Telegram бош директори сифатида мен меҳнат таътили олмайман. Бунинг ўрнига мен ғайриоддий жойлардан фойдаланувчиларимиз билан учрашувлар ўтказиб, ишлашда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёга у ерда ҳаёт қандайлигини кўриш, одамлар Telegram’дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганиш учун боришга қарор қилдим», – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Telegram Ўзбекистонда асосий мессенжерлардан бири бўлиб, 2023 йилнинг июн ойи ҳолатига, интернет фойдаланувчиларининг қарийб 80 фоизи ёки 30,6 млн ўзбекистонлик ушбу платформа хизматидан фойдаланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter