Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

Темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:

— маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;

— халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;

— маҳаллий йўналишда юклар ташиш;

— халқаро йўналишда юклар ташиш.

Лицензия беш йил муддатга берилади. Аммо талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши ҳам мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг