Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Теннис умрингизни 10 йилгача узайтиради — даниялик олимлар

Теннис умрингизни 10 йилгача узайтиради — даниялик олимлар

Сербиялик теннис юлдузи Новак Жокович.

Фото: Getty Images

Даниялик олимларнинг фикрича, теннис билан шуғулланиш инсон умрини 10 йилгача узайтирар экан. Бу ҳақда Fortune нашри хабар берди.

Бу ўйин инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилайди, муттасил шуғулланиш семириш ва юрак касалликлари хавфини камайтириб, суякларни мустаҳкамлайди. Ҳафтасига 3 соат теннис ўйнаш — юрак муаммоси хавфини 50 фоизгача қисқартиради.

Яна бир тадқиқотга кўра, теннис саломатликка фойдаси бўйича футбол, велоспорт ва ҳатто югуришдан ҳам устун туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг