Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терининг соғломлигини таъминлайдиган маҳсулотлар

Терининг соғломлигини таъминлайдиган маҳсулотлар

А, E, C витаминлари ва фолий кислотасига бой озиқ-овқатлар тери соғломлигини таъминлайди, дейди европалик дерматолог Лея Ансел ва диетолог Стеф Грассо.

Анселнинг сўзларига кўра, ҳеч қандай парҳез ёш терини тиклай олмайди, лекин уни яхши ҳолатда сақлай оладиган маҳсулотлар мавжуд. Резаворлар, картошка, баргли кўкатлар, брокколи, авакадо ва балиқлар бу хусусиятга эга.

Грассо, шунингдек, терини намлик билан таъминлаш учун ҳар куни намликни ушлаб турадиган овқатларни истеъмол қилиш кераклигини қўшимча қилди. Бу зиғир уруғлари, кунгабоқар уруғлари, шунингдек, қовоқ уруғлари, бодом, ёнғоқ, авакадо ва тухум бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, шоколад терига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ширинлик таркибида яллиғланишни камайтирадиган флавоноидлар ва антиоксидантлар мавжуд. Бироқ, бу фақат таркиби 70 фозидан ортиқ какаони ўз ичига олган шоколадга тегишли, деб хабар беради Daily Mail нашри.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг