Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессия ишида ташкилий масала ҳам кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Термиз шаҳри ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят раҳбари таклиф этган номзод – Лолаев Шарофиддин Усанович депутатлар томонидан Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқлади.
Шарофиддин Лолаев 1987 йилда Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йилда Термиз давлат университетини бакалавр, 2021 йилда магистр даражасини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, бош инспектори, биринчи ўринбосари, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Сессияда вилоят раҳбари янги ҳокимга Термиз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш юзасидан вазифаларни юклади ҳамда янги лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter