Tesla сотуви Европа бозорларида кескин пайсайиб кетди

Илон Маскнинг Tesla электрокари энди Европа бозорида муваффақият қозона олмаяпти.
Европа электромобил бозорида ўсиш кузатилганига қарамай, Tesla’нинг Европа Иттифоқидаги сотуви апрел ойида 5 475 тага тушиб, тенг ярмига камайган. Сешанба куни эълон қилинган «Acea» Европа ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг апрелига нисбатан 52 фоизга камайган.
Бироқ Tesla сотуви йил бошидан бери яхшиланмаяпти. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида сотувлар ўтган йилга нисбатан 46,1 фоизга камайган. Бу даврда жами 41 677 та электромобил сотилган.
Бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилари Tesla сотувининг тушиб кетганидан фойдаланишмоқда. Jato Dynamics таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ҳозиргача электромобиллар сотуви бозорининг собиқ юлдузини ўнта рақобатчи ортда қолдирди. Улар орасида Volkswagen, BMW, Renault ва Хитой ишлаб чиқарувчиси BYD кабилар бор.
2025 йилнинг биринчи чорагида Volkswagen электр транспорт воситаларини етказиб бериш ҳажмини икки бараварга оширди. Хитой жаҳон бозори етакчиси эса биринчи марта Tesla’дан ўзиб кетди. Jato Dynamics маълумотларига кўра, апрел ойида BYD Tesla’дан кўпроқ автомобил сотган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter