Тест натижалари қачон тўлиқ эълон қилиниши айтилди
Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида хабар берилди.
17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилади.
24 сентябргача бўлган муддатда эса танловлар натижалари тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.
«Аппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Аппеляция онлайн режимда олинади», —дейди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.
Аввалроқ, тест саволларини расмга олиб тарқатганлар натижаси ҳисобланмаслиги ва имтиҳондан четлатилиши маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter