Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез қайтаман» деб машина ҳайдаб кетган шахс 2 йилдан бери «думини тутқазмайди»

«Тез қайтаман» деб машина ҳайдаб кетган шахс 2 йилдан бери «думини тутқазмайди»

Фото: «drive2.com»

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида шу йилнинг 7 февраль куни ИИБга тушган маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, муқаддам судланган, Ҳ.Р. (1995 йилда туғилган) 2016 йил 26 январь куни фуқаро С.М.га тегишли «Ласетти» автомашинасини ҳайдаб кўришини ва тезда қайтиб келишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Ҳ.Р. шу кунга қадар автомобилни қайтариб бермаган.

Ҳозир Ҳ.Р.ни ушлаш чоралари кўрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг