«Тез ёрдам» машинаси ойнасини синдириб, ҳайдовчига жароҳат етказган шахсга ҳукм ўқилди
Фарғонанинг Қува туманида «Тез тиббий ёрдам» бўлими ходимлари тажовузга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Унда мазкур ҳолатдан жиноят ҳиди уфуриб турган бўлса-да, суриштирув ишларини олиб борган Қува туман ИИБ мутасаддилари томонидан Ю. Олимнинг хатти-ҳаракатлари «маъмурий иш»га айлантирилгани, бироқ туман маъмурий судида (судья А. Жумаев) «дело» синиб, прокуратурага қайтариб юборилгани алоҳида таъкидланганди.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ўтказилиб, Ю.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди ва бу ҳақдаям ўқувчиларни ўз вақтида бохабар этдик.
Бугун мазкур жинояти иши ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Қува туман судида мазмунан кўриб чиқилди. Суд якунига кўра, Ю.Олимга нисбатан уч йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Жазо тайинлашда судланувчи томонидан етказилган зарарлар қоплангани инобатга олинди.
Шунгингдек, судланувчига (жазодан норози бўлган тақдирда) ҳукмга нибатан шикоят бериш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter